Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

оширдилар. Кейин мана шу асосда бирин-кетин исломий фатҳлар бўла бошлади. Исломий Давлат бу юришда бойликларга эга, фатҳ қилиниши осон бўлган Миср билан чўлу-жазира, йўли машаққатли, бойликлари йўқ, фатҳ қилиниши қийин, даъватни ёйиш машаққатли бўлган Шимолий Африка ўлкаларини ажратмади. Чунки у фақат Исломни ёйиш ва даъватни етказиш учун фатҳ қилди. Бу эса Исломий Давлатни, бой-камбағаллигидан қатъйи назар ҳар бир мамлакатга киришни ва бўйсуниши ёки қарши чиқишидан қатъий назар ҳар бир халқни даъват қилишни тақозо этади. Чунки Исломни ёйиш ва даъватини етказиш фатҳ қилинадиган ўлканинг бой-камбағаллигини, аҳолиси қабул этиши ёки рад қилишини билмайди, балки битта нарсани - Исломий даъватни ўзидан ҳаёт қонунлари келиб чиқадиган фикрий етакчилик сифатида етказишни ҳамда бу етказиш оламдаги барча одамларга бир хилда бўлишини билади, холос.
Дарҳақиқат, Қуръони Карим мусулмонларга уруш сабаблари ва жиҳоднинг фарзларини фақат Ислом йўлида ва бутун оламга унинг рисолатини олиб чиқиш учун бўлади, деб баён қилиб берди. Қуръонда мусулмонларни Ислом учун жанг қилишга буюрган жуда кўплаб оятлар бор. Оллоҳ Таоло «Анфол» сурасида марҳамат қилади:


وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ كُلُّهُ لِلَّهِ -39,
„Бирон фитна, яъни куфр қолмай, бутун дин фақат Оллоҳники бўлгунга қадар мушриклар билан жанг қилинг“.                                      [8:39]


Оллоҳ Таоло «Бақара» сурасида шундай дейди:


وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لاَ تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنِ انتَهَوْا فَلاَ عُدْوَانَ إِلاَّ عَلَى الظَّالِمِينَ -193,
„То фитна қолмай, бутун дин Оллоҳники бўлгунга қадар у (кофир)лар билан урушингиз. Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, фақат золимларга қаршилик қилиш мумкин“.      [2:193]


Оллоҳ Таоло «Тавба» сурасида марҳамат қилади:


قَاتِلُوا الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلاَ بِالْيَوْمِ الآخِرِ وَلاَ يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَلاَ يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ -29,
„Оллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Оллоҳ ва унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ, яъни Ислом динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан бўлган кимсаларга қарши то улар ўз қўллари билан хокисор ҳолларида жизя тўламагунларича жанг қилинг“.                      [9:29]
Бу ва булардан бошқа оятлар жиҳодга буюриб, мусулмонларга фатҳлардан нима мақсад кўзланганини белгилаб беради ва уларни мана шундай фатҳларга ундайди.


Демак, Исломий Давлатнинг барпо бўлишидаги асос Исломий даъватни етказиш бўлган. Исломий даъватни етказиш учун исломий қўшин тузилган, жиҳод фарз қилинган ва фатҳлар Исломий даъват учун амалга оширилган. Фақат Исломий даъватни бутун оламга ёйишгина мусулмонларга Ислом Давлатини қуриш имконини беради.

 

111-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203